Суперлига 7-туридан олдин ҳакамлар учун семинар ташкил қилинди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан Суперлига ва Про лига ҳакамларининг савиясини ошириш ва уларнинг учрашувларни қўпол хатоларсиз бошқариб боришларини таъминлаш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Жумладан, Суперлига 7-туридан олдин ҳакамлар учун семинар ташкил қилинди. Семинарда 60 нафарга яқин бош ҳакам ва лайнсменлар иштирок этишди.
 
Семинарни ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти директори Маъмур Саидқосимов, ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев, ФИФА рефериси Равшан Эрматов олиб боришди.

Семинар давомида 6та тур ўйинларидаги ҳакамлар ҳаракатлари таҳлил қилинди. Хато ва камчиликлар кўрсатиб берилди.  Мутахассислар ҳакамлар билан назарий ва амалий машғулотлар олиб боришди.

Ўқилган: 2205
Семинарлар ва ўқув курслари Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. АГМК сафарда “Оқ-тепа”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
18:55
ЕЧЛ, 1/8 финал. Биринчи ўйин: "Аталанта" - "Реал" Мадрид 0:1
04:38
Англия кубоги, 1/8 финал. "Дерби Каунти" – "Манчестер Юнайтед" 0:3
03:41