Ўзбекистон МТЖ ўқув-машғулот йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатида ўзгариш

Кеча хабар берганимиздек,  Ўзбекистон миллий терма жамоаси август ойи аввалида Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

3-10 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган мазкур йиғинга “Пахтакор” клубининг 13 нафар аъзоси чақирилган эди.

Бироқ бугун олинган сўнгги тест натижаларига кўра ушбу футболчилар орасида коронавирус инфекцияси аниқланганлар борлиги маълум бўлди. Терма жамоа мураббийлар штаби бошқа ўйинчиларни соғлигини хавф остида қолдирмаслик мақсадида “Пахтакор” клуби вакилларини йиғинган жалб этмасликка қарор қилди.

Маълумот ўрнида,  терма жамоа шифокори барча клуб шифокорлари орқали чақирув олган футболчиларнинг соғлиги ҳақида мунтазам хабардор бўлиб турибди.

Шунингдек,  мазкур йиғин аввалидан терма жамоа тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади.  Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда,  машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади.

Ўқилган: 2053
Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамов Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан учрашди
07:45
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси пойтахтда йиғинни давом эттирмоқда
07:05
Кержаков Россия чемпионатининг энг кучли 4та ҳужумчи қаторига Шомуродовни киритди
08:11