“Милан” сафарда “Сампдория”ни йирик ҳисобда енгди. Ибрагимовичдан дубл!

Италия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган “Сампдория” – “Милан” учрашуви ўз якунига етди. Унда миланликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда Златан Ибрагимович дубль қайд этди. Шунингдек, меҳмонлар сафида Чалханоглу ва Рафаэл Леаулар ҳам гол уришди.

Ушбу ғалабадан кейин “Милан” камида 6-ўринни нақд қилиб қўйди.

А Серия, 37-тур

Сампдория – Милан 1:4

Голлар: 0:1 – 4 Ибрагимович, 0:2 – 52 Чалханоглу, 0:3 – 58 Ибрагимович, 1:3 – 87 Аскильдсен, 1:4 – 90 Рафаэл Леау.

Сампдория – Фальконе, Йосида, Берешиньски, Колли, Депаоли (Лерис, 46), Линетти (Аскильдсен, 73), Роналду Виейра (Бертолаччи, 73), Рамирес (Марони, 46), Янкто, Ауджелло, Куальярелла (Габбьядини, 73).

Милан – Доннарумма, Тео, Калабрия (Кастильехо, 62), Кьер, Габбия, Кессиэ (Биглия, 79), Салемакерс, Беннасер, Чалханоглу (Бонавентура, 62), Ибрагимович (Лукас Пакета, 79), Ребич (Рафаэл Леау, 46).

*****


Ўқилган: 1256
Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ювентус" клубини бошқариши мумкин бўлган мураббийлар номи маълум бўлди
03:38
Еврокубоклар гуруҳ босқичига қуръа ташлаш бошқа шаҳарга кўчирилди ва клуб вакилларисиз ўтади
07:20
"Реал" футболчилари Мессининг кетишини эшитиб "шок" ҳолатига тушишди
10:41