2021-2022 йилги ОЧЛ ва ОФК кубоги мусобақалари учун йўлланмалар тақсимоти эълон қилинди

2021-2022 йилларда бўлиб ўтадиган ОЧЛ ва ОФК кубогида Ўзбекистонга 1+1+1 кўринишида йўлланмалар ажратилади.

Осиё Футбол Конфедерацияси ташкилотга аъзо мамлакатлар ассоциацияларидан келаси икки мавсум давомида қитъанинг клублар миқиёсидаги нуфузли мусобақалари Осиё чемпионлар лигаси ҳамда ОФК кубогида қатнашадиган клублар сонига аниқлик киритиб олди.

Унга кўра, Осиё чемпионлар лигасининг келаси икки мавсумида Ўзбекистон клубларига 1+1 квота ажратилади. Яъни, Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони ОЧЛ баҳсларининг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олади. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги ғолиби ОЧЛдаги юришини саралаш босқичидан бошлайди.

Бундан ташқари, келаси мавсумдан эътиборан Ўзбекистон клублари учун ОФК кубоги гуруҳ босқичида иштирок этиш имконияти тақдим этилади.

Бунда Ўзбекистон кубоги соҳиби ОЧЛ саралашида муваффақиятли иштирок этган тақдирда, Ўзбекистон Суперлигасида 2-ўринни эгаллаган жамоа ОФК кубогида қатнашади.

Aгар Ўзбекистон кубоги ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмаса, мазкур жамоа ўз иштирокини ОФК кубоги гуруҳ босқичидан давом эттиради. Ушбу ҳолатда, Ўзбекистон Суперлигаси вице-чемпиони ОФК кубоги мусобақасида иштирок этиш имкониятини йўқотади.

Ўқилган: 2268
ОФК фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўртоқлик ўйини: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “Чиғатой-2002”ни мағлуб этди
02:37
“Қўқон-1912”: Машғулотлар режа асосида давом этмоқда
02:11
Футзал. Ўзбекистон кубогига қуръа ташланди
04:41