"Навбаҳор": Машғулотлар давом этмоқда

“Навбаҳор” жамоаси аъзолари машғулотларни давом эттиришмоқда. Ўтган ҳафтада коронавирус тести мусбат натижа қайд этган   футболчи қатъий тарзда изоляцияга олинган ва ундан ташқари, барча ўйинчилар машғулотларда қатнашишмоқда.

Бугунги машғулотда оёғида бироз оғриқ борлиги боис, жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов якка тартибда шуғулланган бўлса, енгил жароҳати борлиги боис, россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв иштирок этмади ҳамда жамоадошларининг ҳаракатларини майдон четида кузатди.

Ушбу футболчиларнинг тезроқ шифо топиб, умумий машғулотларга қўшилишларига тилакдошмиз.  

“Лочинлар” бугунги машғулотни кечки пайт Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штаби бошчилигида “Марказий” ўйингоҳ майдонида          ўтказишди. Машғулот қувноқ кайфиятда бўлиб ўтди.

Машғулотларда футболчиларга куч-қувват тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Ўқилган: 1322
Машғулотлар Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

МОҚ вакиллари Лозаннага ташриф буюришди
04:33
Про лига. “Нефтчи” сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди
20:22
ФИФA координатори Aндрей Вашкевич Ўзбекистонга ташриф буюрди
21:58