Карантин чўзилди, бу онлайн шахмат мусобақасида қатнашиш ва «Spark» автомобилини ютиб олиш имконингизни оширади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги карантин даврида юртдошларимиз орасида соғлом турмуш тарзини янада оммалаштириш, хусусан аҳоли орасида ақл-заковат спорти бўлмиш шахматни кенг тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 20 июлидан бошлаб онлайн шахмат мусобақасини эълон қилганди.

«Уйда қол – ғалаба қозон» шиори остида ўтказилаётган ушбу шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон мусобақасида қатнашиш учун шу кунгача 3 500 нафардан ортиқ юртдошимиз CHESS.COM сайтида «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» https://www.chess.com/club/uzbekiston-respublikasi... саҳифа орқали рўйхатдан ўтишган. Бироқ бу сўнгги чегара эмас ва мусобақада қатнашиш истагидаги юртдошларимиз бемалол, ҳозирнинг ўзида юқорида кўрсатилган манзил орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

20 июлдан старт олган шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон мусобақасида ҳар куни ўртача 2 мингга яқин шахматчи ғолиблик учун ўзаро дона суришмоқда. Ва ҳар бир турнир якунига кўра энг кучли 10 нафар шахматчи саралаб олинмоқда. Улар эса шу йил 20 декабрь куни Тошкентда ўтказиладиган Grand Final ғолиблиги ва албатта «Spark» автомобилини қўлга киритиш учун ўзаро баҳслашади.

Шошилинг, имкониятни қўлдан бой берманг. Карантин даврида шахмат ўйнанг ҳамда Янги йилни янги автомобиль билан кутиб олинг!

Муҳим эълон: 24 июль куни CHESS.COM платформасида юзага келган техник носозликлар туфайли шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон мусобақасида 5-турнир баҳслари якунига етмай қолди. Шу сабабли 24 июль кунги ўйин натижалари инобатга олинмайди ва мазкур турнир 30 июль куни маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланади.

Барчага омад тилаймиз!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 790
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Йилнинг энг йирик онлайн мусобақаси – “Minsport Esports Cup” старт олмоқда
04:12
Нега руҳиятсизлик кайфияти (апатия) пайдо бўлади?
06:45
Ҳудудларда спорт туризмини ривожлантиришга келишиб олинди
15:31