Юртимизда коронавирус пандемияси туфайли карантин чоралари жорий этилгач, спортчилар ҳам машғулотларни ўз уйларида давом эттиришмоқда. Табиийки, ҳар қандай профессионал спортчи ўз кучини вақти-вақти билан турли мусобақалар орқали синаб туриши керак.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси онлайн мусобақа ўтказишга қарор қилди. Пара-атлетика бўйича ўтказилган онлайн мусобақада мамлакатимизнинг турли вилоятларидан жами 40 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Вилоятлараро ўтган ушбу турнирни ташкил қилишдан мақсад терма жамоа аъзолари орасидан келгуси ҳафтада бўладиган финал босқичида иштирок этувчи энг кучли спортчиларни саралаб олишдан иборат бўлди. Якунда 29 июль куни мусобақанинг финал босқичида беллашадиган 19 нафар пара-атлет саралаб олинди.
Эътиборлиси, иштирокчилар орасидан 6 нафари бугунги мусобақада ўзларининг шахсий кўрсаткичларини яхшилай олишди.
Пара-атлетларимиз онлайн мусобақада куч синашишди
Ўқилган: 1537