Осиё клублар мусобақаларида энг йирик ғалабага 26 йил тўлди

1994 йил 25 июль куни "Пахтакор" Тожикистоннинг "Равшан" жамоасидан 10:0 ҳисобида устун келган.

Ўша йили Осиё Кубок эгалари Кубоги минтақаларда гуруҳ босқичи тарзида ўтказилган. "Пахтакор" Марказий Осиё гуруҳида иштирок этган. Қозоғистоннинг Жамбул шаҳрида ўтган Осиё Кубок эгалари Кубоги беллашувида Тожикистоннинг "Равшан" жамоаси 10:0 ҳисобида тор-мор келтирилган. Шуҳрат Мақсудов мазкур баҳсда пента-трекка эришган бўлса, айни пайтда клубимиз техник директори Собир Ходиев хет-трик муаллифига айланган. Қирғизистонлик футболчи Асилбек Момунов ва Абдуқаҳҳор Маъруфалиев ҳисобига биттадан гол ёзилган.

1994 йил
"Пахтакор" - "Равшан" (Тожикистон) - 10:0 (7:0). Жамбул.
Голлар: Мақсудов 4, 5, 30, 52, 81, Ходиев 6, 15, 79, Момунов 28, Маъруфалиев 39.

Ўқилган: 1430
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА қошидаги футбол мактабига қабул давом этмоқда
11:41
Темирхўжа Абдухолиқов фаолиятини БААда давом эттиради
02:59
Даврон Файзиев: "Динамо"нинг энди мақсади финалга чиқиш
14:18