Хендерсон: "Ливерпуль" клуби янги мавсумни эртагаёқ бошлашга тайёр

"Ливерпуль" клуби сардори Жордан Хендерсон Англия чемпионлик совринини ҳимоя қилишга бутун диққатини қаратишга қаратган.

"Мен ҳозирнинг ўзида тўлиқ тайёрман. Бизга совринни топширишганидан кейинги куни уйғониб янги синовларни ҳис қилдим. Биз ўтган йили соврин ютганлар билан суҳбатда бўлдик ва улар Премьер-лигада ғалаба қозониш қийин эканлигини, бироқ уни ушлаб қолиш янада қийинроқлигини айтишди. Шундай экан синов ҳозирдан бошланмоқда.

Олдимизда – катта синов бор, лекин бунга мен ва жамоа тайёр. Менга мураббийнинг айтган гаплари ёқди: биз совринни ҳимоя қилмаймиз, биз унга ҳужум қиламиз.

Ҳаммада ҳордиқ олиш учун вақт бор. Баҳоналар йўқ. Йигитлар янги мавсумни эртагаёқ бошлашга тайёр ва совринни ҳимоя қилиш учун ҳамма нарса қилишади", - дейди Хендерсон.

Ўқилган: 1166
Англия чемпионати Жордан Хендерсон Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Агуэро "Интер"га кетяпти, уни Шкриньяр билан алмаштиришмоқчи
12:54
Испания чемпионати, 12-тур. "Севилья" – "Реал" Мадрид 0:1
22:18
Салоҳ - Ловренга: Биз сени соғинамиз
20:16