Енгил атлетика бўйича AҚШ чемпионати 144 йил ичида биринчи марта бекор қилинди

AҚШ енгил атлетика федерацияси ушбу мавсумда миллий чемпионат ўтказилмаслигини маълум қилди.

1876 йилда бошланган ва ҳатто урушлар пайтида ҳам тўхтатилмаган мусобақалар шу йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган эди. Aммо федерация пандемия сабабли ушбу режалардан воз кечди. «Хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш жуда оғир эди», – дейилади ташкилот пресс-релизида. «Бизга мамлакатнинг турли минтақаларидан спортчилар иштирокида оммавий тадбир ўтказиш тавсия этилмайди».

NВС хабарига кўра, турнир энди 2021 йил июнда Юджин шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, AҚШ спортчиларининг жорий йил 14 август куни Монакода бошланадиган Бриллиант лигасидаги иштироки истисно қилинмайди. Халқаро енгил атлетика федерацияси ҳали бу стартни бекор қилмаган.

Ўқилган: 876
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тонгги бадантарбия
04:07
Ўзбекистон ва Италия дзюдо федерациялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
11:34
Анталья илк йирик мусобақага мезбонлик қилади
17:07