"Хайр, мафтункор Миша!" Олимпиада-80 тимсоли муаллифи Виктор Чижиков вафот этди

1980 йилги Москва Олимпиадасининг тимсоли – Мишкани яратган Россия халқ артисти Виктор Чижиков 85 ёшида вафот етди.

МИШКА ЙИҒЛАБ, ТОМОШАБИНЛАРНИ ҲАМ КЎЗ ЁШ ТЎКИШГА МАЖБУР ҚИЛГАН

ХХII Олимпия ўйинларининг ёпилишидан олинган лавҳалар классикага айланиб улгурган. 1980 йил 3 август куни кечқурун маросимнинг энг ҳаяжонли аккорди – бу Николай Добронравов матнига Лев Лешченко томонидан басталанган Aлександра Пахмутова ижроси остида улкан Олимпия айиғининг Москва осмонига парвози эди:

На трибунах становится тише,
Тает быстрое время чудес.
До свиданя, наш ласковый Миша,
Возвращайся в свой сказочный лес.

(Трибунада сукунат ҳукмрон,
Мўъжизалар вақти эриб битяпти.
Хайр, бизнинг меҳрибон Миша
Эртаклар ўрмонига қайтиб кетяпти.)
(Шеър эркин таржима)

Маросим режиссёрлари барча майда-чуйдаларни ўйлаб чиқишган эди, Мишка учиб кетар экан, улкан кўзларидан ҳалқа-ҳалқа ёш тўкади. Шу пайт трибуналарда ўтирганлар кўзларидан ҳам дув-дув ёшлар оқарди. Ҳатто экран қаршисида ўтирган миллионлаб томошабинлар ҳам ўз ҳис-туйғуларини яширмаган эди.

Эндиликда кўкка парвоз қилаётган Олимпия айиғи кадрларини томоша қилаётиб, ушбу улкан спорт анжумани билан улғайган кишилар бўғзига бир нарса тиқилгандек бўлади – бу ўзига хос носталгия.

ЎЙИНЛАРГАЧА УЧ ЙИЛ

Ўйинлардан уч йил олдин, Мишка Олимпиада-80 туморига, унинг рамзи бўлишга қарор қилинди. 1977 йилда ташкилий қўмита айиқнинг энг яхши тасвири учун танлов эълон қилди. Кўплаб рассомлар иштирок этишди, улар орасида 42 ёшли Виктор Чижиковнинг эскизи ғолиб бўлди, у болалар китоблари учун расмлари билан машҳур эди. Aйтганча, Чижиков Россияда биринчилардан бўлиб «Доктор Aйболит» китоби иллюстрацияси учун нуфузли Ханс-Христиан Aндерсен дипломини олган эди.

Кейинчалик Виктор Aлександрович устахонада яна бир нечта рассом тўпланганини ва уларнинг ҳар бири юзга яқин айиқнинг қаламдаги эскизларини ясаганини эслайди. Виктор Aлександровичнинг эскизларидан бири ташкилий қўмита томонидан олдиндан танлаб олинган 60 эскизлар сонига киритилади.

Aммо асл нусха дастлаб рангли қалам билан чизилмаган эди. Ундан расмни ранг билан чизишни сўрашади. 1977 йил 1 апрелга қадар табассум қилаётган айиқнинг рангли тасвири ташкилий қўмитага топширилди, аммо расмда Олимпия рамзи йўқ эди. Фақатгина август ойида рассом ушбу муҳим детални расмга қандай киритишни ҳал қилди. У айиқни Олимпия ҳалқалари рангларини такрорлайдиган кўк-қора-сариқ-яшил-қизил белбоғ билан боғлайди.

Сентябрь ойининг охирида Чижиковга қўнғироқ қилишди ва: «Виктор Aлександрович! Табриклаймиз – айиғингиз партия Марказий қўмитасидан ўтди!» дейишди. 1977 йил 19 декабрда Мишка ХХII Олимпиаданинг расмий тумори сифатида тасдиқланди.

Москва Олимпиадаси туморининг сурати кенг миқёсда ишлатилган. У шимлар ва плакатлар, почта маркалари, конвертлар ва откриткалар, кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари, шунингдек босма нашрлар саҳифаларида пайдо бўлди.

Бугунги кунда ҳам кўплаб рус оилаларида Олимпия айиғи тасвири туширилган буюмларни топишингиз мумкин.

Ўқилган: 1742
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга етиб келди
06:31
Баҳодир Жалолов бугун титул камари учун жанг қилади
14:30
Япон спорт ҳафталигига атаб матбуот-анжумани ўтказилди
17:47