“Қўқон-1912” жамоасининг барча аъзолари коронавирусга тест топширишди

Хабарингиз бор юртимиздаги эпидеомилогик вазият кундан кунга жиддийлашиб бормоқда. Ўзбекистон проффесионал футбол лигаси , суперлиганинг 10-тур учрашувларини 1 ҳафта муддатга орқага сурди ҳамда барча жамоалар аввал коронавирусга қарши тест топширадилар сўнгра машғулотлар ва футбол учрашувларига рухсат берилишини маълум қилди.

Бугун Қўқон шаҳар СЭС шифокорлари томонидан “Қўқон-1912” жамоасининг барча аъзолари тестдан ўтказилди. Жамоанинг мураббийлар штаби, раҳбарият, асосий ва ўринбосарлар таркибининг барча футболчилари коронавирусга тест топширишди. Тест натижалари чиққач унга қараб жамоамиз яна машғулотларга киришади.

Ҳозирча жамоамиз аъзолари Қўқон шаҳридаги қароргоҳларида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда яшаб турибдилар. Шифокорларнинг таъкидлашларича натижалар 1 ёки 2 кун муддатда аниқ бўлади.

Ўқилган: 545
Коронавирус Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Коронавирус 23 апрель ҳолати бўйича вазият. Бугунгача бўлган статистика
07:55
ПСЖ ўйинчиларида коронавирус аниқланди
15:44
Франция чемпионатини 25 июлда тугатишмоқчи, янгисини 23 августда бошлашмоқчи
06:51