Италия чемпионати, 34-тур. "Ювентус" – "Лацио" 2:1. Роналдудан дубль!

Италия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Ювентус" ҳамда "Лацио" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, туринликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда Криштиану Роналду иккита гол уриб, дубль қайд этди. Энди чемпионлик учун "Юве" қолган 4 ўйинда 4 очко олса кифоя қилади.

Яна бир рекорд бўлди: айнан португалиялик юлдуз Премьер-лига, Ла Лига ва А Серияда 50 дан кўп гол урган биринчи футболчига айланди.

Италия чемпионати, 34-тур
Ювентус – Лацио 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 51, пенальти Роналду, 2:0 – 54 Роналду, 2:1 – 83, пенальти Иммобиле.
Ювентус – Шченсны, Куадрадо, де Лигт, Бонуччи, Алекс Сандро, Рэмзи (Матюиди, 57), Бентанкур, Рабьо, Дуглас Коста (Данило, 57), Дибала (Ругани, 89), Роналду.
Лацио – Стракоша, Баштуш, Луис Фелипе (Фальбо, 89), Ачерби, Катальди (Андерсон, 75), Лаццари (Моро, 89), Андерсон (Вавро, 66), Милинкович-Савич, Пароло, Кайседо (Адеканье, 66), Иммобиле.
Огоҳлантиришлар: Андерсон (37), Алекс Сандро (60), Бонуччи (82), Данило (88).

Ўқилган: 1689
Италия чемпионати Криштиану Роналду Рекордлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ибрагимович 1.800.000 евролик Ferrari мингани учун жаримага тортилади
17:03
Месси фикридан қайтди - у "Барселона"да қоладиган бўлди!
13:25
Бэйлнинг агенти: Гарет Англияга қайтмоқчи эмас, уни АПЛ қизиқтирмайди
17:24