Рамос фаолиятидаги 100-голини урди

"Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос кеча "Леганес"га (2:2) қарши ўйинда гол уришга муваффақ бўлди.

Мазкур гол унга фаолиятидаги 100-гол сифатида тарихга кирадиган бўлди. У "Севилья" таркибида 3 та урганди, "Реал" сафида бўлса 97-голни дарвозага киритди.

"Қироллик клуб" сардори 72 та голни Ла Лигада, 7 та голни Испания кубогида, 13 тасини ЕЧЛда, 2 тасини Испания Суперкубогида, 2 тасини Европа Суперкубогида ва 3 тасини клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида урган.

Шу билан бирга Серхио Ла Лига тарихидаги энг кўп гол урган ҳимоячига айланди.

Ўқилган: 681
Рекордлар Серхио Рамос

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ювентус" клубини бошқариши мумкин бўлган мураббийлар номи маълум бўлди
03:38
Еврокубоклар гуруҳ босқичига қуръа ташлаш бошқа шаҳарга кўчирилди ва клуб вакилларисиз ўтади
07:20
"Реал" футболчилари Мессининг кетишини эшитиб "шок" ҳолатига тушишди
10:41