Европа Чемпионлар лигаси. Бугун "Барселона" – "Ливерпуль" учрашуви бўлади

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган яна бир ўйин бугун бўлиб ўтади. Унда Каталониянинг "Барселона" жамоаси ўз майдонида Англиянинг "Ливерпуль" клубини қабул қилади.

Кеча "Аякс" Лондонда нималарга қодир эканлигини ва футболда натижани олдиндан айтиб бўлмасигини намойиш этди. Олдимизда турган беллашув ҳам худди шу мезон орқали давом этса ажаб эмас.

Тўғри, "Барселона"га етакчи ва жуфтлик ғолиби сифатида қаралмоқда, буни ҳеч ким инкон этмайди. Аммо, Клопп қўлостида "Ливерпуль" мисли кўрилмаган ўйин намойиш қилмоқда. Шундай экан, жуда ҳам қизиқ ва шиддатлик ўйинга гувоҳ бўлсак керак.

Икки жамоа ҳам очиқ футбол тарафдори ҳисобланади. Бугун кўпроқ мураббийнинг савияси муҳим ҳамият касб этиши турган гап. Чунки тўғри танланган тактика амалда ўйин тақдирини ҳал қилади.

Мезбонлар таркибида Рафиньяда жароҳат бўлса, меҳмонлардан Лаллана ва Фирминоларда шу турдаги жароҳатлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, баҳс Тошкент вақти билан соат 00.00 да бошланади.

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЧЛ. “Ювентус” Туринда “Атлетико”дан устун келди, “Ман Сити” ўзида “Шахтёр”ни енгга олмади
03:25
Бир гуруҳ клублар ЕЧЛда клублар сонини оширишни УЕФАга таклиф қилди
06:42
"Аякс" - "Тоттенхэм" ўйинини ким бошқариши маълум бўлди
03:47