АГМК футболчилари пневмонияга тест топширишди

Олмалиқнинг АГМК футбол клуби аъзолари пневмония учун тест топширди.

АГМК 13 июль куни “Пахтакор” меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдан кейин “Пахтакор”нинг 5 нафар аъзоси вирус юқтириб олганликда гумон қилинди ва улар изоляцияга олинди.

Мазкур ҳолат АГМК клуби аъзоларининг соғлигини ҳам шубҳа остида қолдирарди. Шундан келиб чиқиб, клуб даставвал пневмония учун тест топширди. Бунга қадар клубда ўзини ёмон ҳис қилаётган футболчилар йўқ эди. Шунингдек, бугунги тест натижалари ҳам яхши чиқди.

21 июль — сешанба куни АГМК аъзолари коронавирус учун тест топширишни режалаштирган. Клуб 22 июль куни ўз майдонида пойтахтнинг “Локомотив” клубига қарши майдонга тушади.

Ўқилган: 571
Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Коронавирус 19 апрель ҳолати бўйича вазият. Бугунгача бўлган статистика
07:45
Мане коронавирусга чалинди
07:27
Коронавирус 21 апрель ҳолати бўйича вазият. Бугунгача бўлган статистика
07:10