Йилнинг энг йирик онлайн мусобақаси – “Minsport Esports Cup” старт олмоқда

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Esports Uzbekistan федерацияси “Сенинг уйинг – сенинг аренанг” шиори остида Республикамиз тарихидаги йилнинг энг йирик шов-шувли киберспорт мусобақасига старт беради.

Юртимизда давом этаётган карантин даврида ёшларни спортга жалб етиш, аҳоли орасида киберспортни оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 21-июлидан 22-декабрига қадар “Minsport Esports Cup” киберспорт мусобақаси ташкил этилмоқда.

Мусобақанинг соврин жамғармаси 100 млн сўмдан ортиқни ташкил этади.

Ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақа киберспортнинг барча платформалар (PS, PC, Mobile)даги енг оммабоп 8 йўналишида ўтказилади.

Шунингдек, 4 босқичдан иборат саралаш мусобақачалари ва Гранд Финалдан иборат 5 ойлик турнир давомида ҳомийларнинг мусобақа учун сармояларидан улуш эвазига "Minsport Esports Cup" Гранд Финалининг Катта сахнадаги Финалига қадар соврин жамғармаси мутассил ўсиб бориши режалаштирилган.

Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Бир иштирокчи бир неча йўналишда иштирок этиш имкониятига эга ва Саралаш ғолибларидан ташқари қолган ўйинчиларда умумий равишда 4 марта саралаш босқичларида қатнашиш имкони мавжуд!

Рўйхатдан ўтиш учун ўз йўналишингизга мос Телеграм-гуруҳларига ўтишингиз мумкин:

CS:GO
Clash Royale
Dota 2
FIFA 2020
Mobile Legends
PES 2020
PUBG Mobile
World of Thanks

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 859
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Нега руҳиятсизлик кайфияти (апатия) пайдо бўлади?
06:45
Ҳудудларда спорт туризмини ривожлантиришга келишиб олинди
15:31
ХОҚ президенти 2021 йилги Олимпия ўйинларини тарихий деб баҳолади
18:07