Игорь Сергеев "Пахтакор"нинг юқори лигадаги учинчи тўпурарига айланди

Сергеев ҳисобида олий лигада урилган голлар сони 89тага етди.

Шу тариқа у "Пахтакор" таркибида юқори лигада энг кўп тўп киритган футболчилар рўйхатида учинчи ўринга кўтарилиб олди. Иккинчи ўринда турган Игорь Шквирин ҳисобида 91 гол мавжуд. Демак, яна уч гол урган тақдирда Сергеев бу рўйхатда иккинчи ўринга кўтарилади.

Энг кўп тўп киритган футболчи Геннадий Красницкий ҳисобланади. У юқори лига ўйинларида 102 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришган. Кейинги поғонада жойлашган Игорь Шквирин 66 голини Ўзбекистон, 25 тўпини эса СССР чемпионати олий лигасида киритган. Сергеевдан сўнг Биродар Абдураимов 87, Анвар Солиев 86 гол муаллифи бўлган. Зайниддин Тожиев 71, "Пахтакор"да иккинчи ёшлигини бошдан кечирган Андрей Якубик 70 гол уришга эришган.

Кучли ўнликдан Александр Гейнрих, Сервер Жепаров ва Дилмурод Назаров ҳам ўрин олган.

"Пахтакор"нинг чемпионатлар юқори лигасидаги энг яхши тўпурарлари

Геннадий Красницкий  102
Игорь Шквирин  91
Игорь Сергеев 89
Биродар Абдураимов  87
Анвар Солиев    86
Зайниддин Тожиев  71
Андрей Якубик  70
Александр Гейнрих    66
Сервер Жепаров  64
Дилмурод Назаров  56.

Ўқилган: 2293
Игорь Сергеев Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун "Сўғдиёна" - "Пахтакор" ҳамда "Насаф" - "Навбаҳор" учрашувлари бўлади
10:23
Coca-Cola Суперлигаси: 26-тур: “Насаф” – “Динамо” 1:2
06:50
Иван Соловьёв: Ўртоқлик ўйинида ҳиссиётга берилмаслик керак
09:32