Танишинг, "Ювентус"ни тарк этадиган футболчилар рўйхати!

Туриннинг "Ювентус" жамоаси таркибни кенг кўламда янгилаш устида бош қотирмоқда.

Tuttosport нашрининг хабарига кўра, клубни Блез Матюиди, Маттиа Де Шильо, Сами Хедира, Даниэл Ругани, Федерико Бернардески, Лука Пеллегрини, Гонсало Игуаин ва Кристиан Ромеролар тарк этишади.

Бундай қилишдан мақсад - таркибни ёшартириш экан. Чунки, номлари юқорида тилга олинган футболчилар ўз маошларига яраша ўйин кўрсата олмаётганлари таъкидланган.

Ўз навбатида Италия чемпиони "Наполи"дан ҳужумчи Аркадиуш Миликни сотиб олмоқчи.

"Фиорентина"дан Федерико Кьеза ва "Рома"дан Николо Заньололарни сотиб олиш масаласи ҳам кўрилмоқда.

Ўқилган: 2602
Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия чемпионати, 20-тур. "Челси" – "Брайтон" 1:1
03:45
Эртага Coca Cola Суперлига ва ПРО-лига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар ўтказилади
13:56
“Реал” ўзида “Галатасарой”га олтита гол урди, “ПСЖ”да ҳам ғалаба
03:44