Чемпионлар Лигаси марказлаштирган тартибда Қатарда бўлиб ўтади

ОФК Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 14 сентябрь кунидан Қатарда давом эттирилишини расман маълум қилди.

Ўйинларга Қатар мезбонлик қилади. Ушбу мамлакатда жаҳон чемпионатига тайёргарлик ишлари мобайнида янги стадионлар ишга туширилмоқда ва учрашувларни ўтказиш учун ҳам энг қулай шароитлар муҳайё этилган. Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг 3-туридан бошлаб баҳслар Қатарда ташкил этилади. Нимчорак, чорак ва ярим финал босқичи бир баҳсдан иборат бўлади.

"Пахтакор" кейинги босқичга чиққан тақдирда нимчорак финал 26 сентябрь, чорак финал 30 сентябрь ва ярим финал баҳси 3 октябрда ўтказилади. Финал учрашуви 5 декабрь куни Ғарбий минтақа вакили стадионида ўтиши режалаштирилган.

14 сентябрь, 3-тур
"Ал Ҳилол" - "Пахтакор"

17 сентябрь, 4-тур
"Пахтакор" - "Ал Ҳилол"

20 сентябрь, 5-тур
"Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор"

23 сентябрь, 6-тур
"Шаҳр Ходро" - "Пахтакор"

*****

Ўқилган: 4992
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезияда ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади
13:49
Ўзбекистонлик мутахассислар ОФК қўмиталари аъзолигига тайинланишди
19:52
Про лига. 9-тур расмийлари
03:21