Хитой кўплаб халқаро мусобақаларни йил охиригача бекор қилди

Хитой 2020 йилнинг иккинчи ярмида режалаштирилган халқаро мусобақаларнинг аксариятини ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақда AР Жисмоний тарбия ва спорт давлат бошқармасига таяниб хабар берди.

Истисно тариқасида фақат 2022 йилда Пекинда ўтадиган Олимпия ўйинлари олдидан синов мусобақалари ўтказилади.

Қарор коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқинига қарши кураш доирасида қабул қилинди. Расмийлар мамлакат ичида локализация қилинган инфекция чет элдан кириб келиши мумкинлигидан қўрқишади.

ХХР Давлат жисмоний тарбия ва спорт давлат бошқармасининг буйруғи Aёллар теннис ассоциациясининг (WТA) олтита мусобақаси, шу жумладан, ноябрь ойида Шэньчжэн шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган якуний чемпионатни ўтказишга таъсир қилади. Шунингдек, мамлакатда Профессионал теннисчилар уюшмасининг (AТП) тўртта мусобақасини ўтказиш режалаштирилган эди.

Шанхайда иккита йирик гольф мусобақаси, Сяминда – спорт қоягирлигибўйича Осиё чемпионати, Гуанчжоуда – бадминтон бўйича жаҳон тури финали бўлиб ўтиши керак эди. Шунингдек, қарор шу йил апрель ойида номаълум муддатга қолдирилган “Формула-1” пойгасини ўтказишни имконсиз, деб топди.

Мақола Николай Мерзляков томонидан танланган.

*****

Ўқилган: 1618
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Япония Токио-2020 томошабинлари учун хавфсизлик чораларини кучайтиради
07:15
Класс Шорманн: Олимпиада машъаласи бизни кутиб турибди
07:11
Халқаро спорт федерациялари ХОҚ ва Швейцария ҳукумати ёрдамини қабул қилишди
04:44