Рустам Нуртдинов: Велоспортда ЖЧга йўлланма олиш мураккаб

Хабар берганимиздек, бу йил велошоссе бўйича ўтадиган жаҳон чемпионати бекор қилинмади ва мусобақа 20-27 сентябрь кунлари Швейцария бўлиб ўтиши белгиланган. Ушбу турнир бизга терма жамоамизнинг ўз тарихида энг кўп спортчи билан иштирок этиш имкониятини тақдим қилиши билан янада аҳамиятли. Бугун мазкур эътиборли факт ва мусобақа ҳақида терма жамоамиз мураббийи Рустам Нуритдиновнинг фикрларини ҳавола қиламиз:

– Халқаро велоспортчилар иттифоқининг бундай қарорига қандай фикр билдирасиз?
– Бу жуда мураккаб қарор. Барчага маълумки, коронавирус пандемияси сабаб деярли барча мусобақалар бекор қилинмоқда. Бундай қарорга эришиш UCI (Халқаро велоспортчилар иттифоқи) учун осон бўлмаган. Шубҳасиз, турнир арафасида иштирокчилар саломатлиги биринчи ўринга чиқади. Умуман олганда август ойидан ноябргача барча гранд тур мусобақалари ўтказилади. Шу жумладан, “Тур де Франс” ҳам. Мазкур вақт орасида ЖЧни ҳам ўтказиш назарда тутилган.

– Жаҳон чемпионатига таркиб қандай танланади?
– Таркибни 2019 йилги Осиё чемпионатида қатнашган спортчиларимиз орасидан танлаб олишимиз мумкин. Айнан уларнинг иштироки сабаб қимматли очколарни қўлга киритганмиз. Шу ўринда эслатиб ўтмоқчи эдим, ЖЧга бориш учун сўнгги Осиё ва жаҳон чемпионатларидаги натижалар асосида жамғарилган рейтинг очколарига қараб йўлланма олинади. 2020 йилги қитъа чемпионати бекор қилингач, Осиё региони учун 2019 йил пойтахтимизда ўтган турнир натижалари олинадиган бўлди. Демак, унга кўра қуйидаги спортчиларимиз жаҳон чемпионатида қатнашиши мумкин бўлган таркибни яна бир бор эслаб ўтсак:

Women elite:
О.Забелинская
Е.Кнебелева
Д.Адельшинова
Р.Байметова
Захира: Я.Кускова

Men elite:
М.Холмуратов
У.Саидов

Men U19-23:
Д.Сиддиқов
Захира: Д.Евдокимов

Women junior:
М.Мисюрина
С.Каримова

Men junior:
Б.Рахимбоев
Д.Бочаров
Захира: К.Мирзарахимов

Албатта, бу якуний таркиб эмас. Мусобақа арафасида спортчиларнинг жисмоний ҳолатига қараб асосий ва захирадагилар алмаштирилиши мумкин.

– Ўзбекистон аввалги ЖЧларда қандай қатнашган?
– UCI регламентига кўра, қандайдир сабаблар билан ЖЧда қатнаша олмаган жамоаларнинг квоталари кейинги йилгача сақланиб қолинмайди. Бу, шубҳасиз, мамлакат спорти ва райдерлар фаолияти учун салбий таъсир қилиши мумкин. Бундай хато илгари бизда ҳам кузатилган. Ўзбекистон номидан максимум 3-4 спортчи қатнашган. Бу йил 11 спортчи билан қатнашишимиз мумкин. ЖЧга йўлланма олиш жуда мураккаб. Шундай экан бизга берилган бундай имкониятдан фойдаланган ҳолда жамоамиз учун ажратилган барча квоталардан фойдаланишимиз керак. Аминманки, бу Ўзбекистонда велосипед спортининг ривожига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмай қолмайди.

Ўқилган: 691
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОАВ вакиллари диққатига!
02:27
Нега руҳиятсизлик кайфияти (апатия) пайдо бўлади?
06:45
МОҚ Токио-2020 спорт экипировкалари ва расмий либосларнинг тақдимотини ўтказади
14:04