Микель Артета: Моуриньони "Тоттенхэм"нинг ғолиб-жамоа бўлиши учун таклиф қилишган

"Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета Жозе Моуриньонинг "Тоттенхэм"даги фаолияти ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Ҳа, Моуриньо дунё даражасидаги мураббий. "Тоттенхэм"да айрим парвозлар ва шўнғишлар бўлди, бироқ унинг клубни тартибга келтираётганини кўриш қийин эмас.

У кучли футбол клубида қудратли маданият яратишга эришди. Мен Жозени ва унинг қилаётган ишларини  жуда ҳам ҳурмат қиламан. Уни фақат ғалабалар қизиқтиради. У бошқарган клубларининг ҳаммасида ғалаба қозонган.

Унинг ғалабаларга эришишига ишонаман. Бу бироз вақт олади. Унинг ўйин услуби жуда ҳам тушунарли. Қуруқ ўйинлар – унинг амалга оширган ишларнинг бир қисми. "Тоттенхэм"да кўп жароҳатлар бўлди ва бу катта минус.

Мен Моуриньо билан ишлаган одамларни биламан. У ҳар доим омадли бўлишнинг йўлини топади.

- "Тоттенхэм" соврин ютмаётгани кутилмаган ҳолат эмасми?

- Ҳа, улар бунга жуда яқин келишди. "Тоттенхэм" клуб ва жамоа сифатида чемпионлар лигасининг финал босқичида кўп нарсаларга эришди. Чемпионлар лигаси катта ютуқ.

Бу менимча Жозенинг таклиф қилинишига бир сабаблардан бири. Бундай вазиятларда унинг иш тажрибаси жуда ҳам керак бўлади, - дейди Артета.

Ўқилган: 2015
Англия чемпионати Арсенал Жозе Моуринью Микель Артета Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Оле-Гуннар Сульшер: Мен ҳамма қарорларим "МЮ" фойдасига қаратилган. Асосийси – бу натижа
10:01
"Манчестер Юнайтед" коронавирусдан чўчиб меҳмонхонани алмаштирди. Уларгача "Далянь Ифан" туриб кетганди
10:01
Жейми Каррагер: "МЮ"нинг "Энфилд"да ғалаба қозониши АПЛ ни ҳайратга солади. "Ливерпуль" уларни ўз жойига қўйиши керак
16:26