Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Астон Вилла" ҳамда "Манчестер Юнайтед" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 0:3 ҳисоби қайд этилиб, "қизил иблислар"нинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Бруну Фернандеш 27-дақиқада пенальтини уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 45-дақиқада Гринвуд иккинчи голни урди. Иккинчи бўлимда, аниқроғи 58-дақиқада Погба "МЮ"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди.
Шу тариқа Сульшер шогирдлари АПЛ тарихида биринчи марта кетма-кет 4 марта 3 та фарқи билан рақибларини мағлубиятга учратди.
Англия чемпионати, 34
Астон Вилла – Манчестер Юнайтед 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 27, пенальти Бруну Фернандеш, 0:2 – 45 Гринвуд, 0:3 – 58 Погба.
Астон Вилла – Рейна, Конса, Хоз, Мингз, Тэйлор, Эль-Гази (Хурихэйн, 58), Дуглас Луис (Василев, 84), Макгинн (Накамба, 59), Трезеге, Грилиш, Саматта (Дэвис, 59).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака (Уильямс, 66), Линделеф, Магуайр, Шоу, Погба, Матич (Мактомини, 66), Гринвуд (Джеймс, 79), Бруну Фернандеш (Фред, 71), Рэшфорд, Марсьяль (Игало, 79).
Огоҳлантиришлар: Уан-Биссака (40), Матич (45), Конса (52), Накамба (81), Фред (87).
*****
Англия чемпионати, 34. "Астон Вилла" – "Манчестер Юнайтед" 0:3
Ўқилган: 1680