ЎФА вакиллари Наманганда бўлишди

Хабарингиз бор, U-19 ёшлар терма жамоалари ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Жорий йилнинг октябрь ойида ўтказиладиган мазкур қитъа биринчилигининг Саудия Арабистони, Австралия, Вьетнам ва Лаос терма жамоалари жойлашган  “С” гуруҳи ўйинлари Намангандаги “Навбаҳор” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади.  

Бугун вилоятимиздаги стадионлар ҳамда меҳмонхоналарнинг U – 19 Осиё чемпионатига мувофиқлигини текшириш мақсадида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мутахассислари – Аҳмед Тиллаев  ҳамда Ислом Рўзиевдан иборат делегация аъзолари Наманганга ташриф буюришди.

ЎФА вакиллари ташриф давомида Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ, “Баркамол авлод” спорт мажмуаси, Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ва Уйчидаги “Пахтакор - 79” стадионлари, шунингдек, “Ахсикент”, “Ойдин Плаза”, “Шедевр Плаза” меҳмонларини кўздан кечиришди.  
 
Жумладан, “Марказий” ўйингоҳга ташриф чоғида ЎФА мутахассислари майдоннинг ҳолати билан танишиб, шунингдек, жамоаларнинг кийим алмаштириш, ҳакамлар ва назоратчилар, допинг – назорат, матбуот анжумани хоналарини текширишди ҳамда бу борада ижобий фикрлар билдиришди.

Шу тариқа ЎФА делегациясининг вилоятимизга ташрифи ўз якунига етди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

*****

Ўқилган: 1510
ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА раҳбарияти “Миллий” стадион чими ҳолатини кўздан кечирди
07:32
“Насаф” – “Навбаҳор” 2:2
19:23
Ислом Кенжабоев: Олимпия терма жамоамиздаги йигитларда ғалабага бўлган иштиёқ кучли
11:56