Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси сабабли дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам футбол учрашувлари ва мамлакат ички чемпионати қисқа танаффус олган эди.
ЎзПФЛ юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда миллий чемпионат баҳсларини давом эттириш бўйича ўз режаларини ишлаб чиқиб, Coca Cola Суперлигаси баҳслари 1-давраси тақвимини эълон қилган эди.
Тақвим мавсум сўнггига қадар ишлаб чиқилган бўлиб, ЎзПФЛ ОФКнинг ОЧЛ баҳслари, қолаверса терма жамоалар ўйинлари учун йилнинг иккинчи ярми тақвимини маълум қилишини кутаётган эди.
Бугун қитъа футбол уюшмаси мавсумнинг иккинчи қисмини давом эттириш бўйича мусобақалар тақвимини эълон қилди.
ЎзПФЛ ҳам тез орада Coca Cola Суперлигаси тўлиқ тақвимини тасдиқлайди ва жамоатчликка маълум қилади.
*****
ОФК ташкилоти ОЧЛ-2020 баҳслари тақвимини тасдиқлади
Ўқилган: 4508