"Вест Хэм" АПЛ да қолса "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олади

Ҳимоячи Фил Жонс ва ярим ҳимоячи Жесси Лингард "Манчестер Юнайтед" клубини тарк этиши мумкин.

Футболчиларнинг трансферини "Вест Хэм" клуби кўриб чиқмоқда. "Вест Хэм" бош мураббий сифатида олдин 2013-2014 йилларда "Манчестер Юнайтед" шу лавозимда ишлаган Дэвид Мойес эгаллаб турибди.

Маълумотларга кўра, 57 ёшли шотландиялик мутахассис Жонс ва Лингардни "Вест Хэм" Премьер-лигадан чиқиб кетмаса сотиб олиши мумкин. "Манчестер Юнайтед" клубининг ҳозирги бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер мавсум оралиғида таркибни ўзгартириш истагида. Жонс ва Лингард бунинг оқибатида жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Ҳозирда "Вест Хэм" клуби Премьер-лиганинг 16-поғонасини банд қилиб турибди. Юқори лигани тарк этиш чизиғи билан фарқ 4 очкони ташкил қилмоқда.

*****

Ўқилган: 1679
Англия чемпионати Вест Хэм Дэвид Мойес Жесси Лингард Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

FA Каванига ижтимоий тармоқдаги сўзи учун айблов эълон қилди
08:37
"Манчестер Юнайтед" қишда Эриксонни сотиб олмоқчи
06:50
Nike Россия ва Англия чемпионатлари фойдаланидан янги тўпларни тақдим қилди
09:08