Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябрь ва ноябрь ойларида ўтказади.

Ушбу баҳслар олдидан МТЖ учун сентябр ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Шу сабабли, миллий терма жамоа аъзолари 4 сентябрь куни Тожикистон вакиллари билан ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган.

Шунингдек, мазкур йиғин доирасида Вадим Aбрамов мураббийлиги остидаги Миллий жамоамиз Еронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Эрон Ислом Республикаси футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 7 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши белгиланган.

*****

Ўқилган: 1101
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. “Металлург” Қўқонда, “Бунёдкор” эса Муборакда ғалаба қозонди
19:51
Андрей Канчельскис: Лобановский ва Фергюсон – буюк шахслар
12:35
Тошкентда Равшан Дўрмонов хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди
20:33