Дайер трибунада мухлис билан жанжаллашгани учун 4 та ўйинга дисквалификация қилинди

"Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Эрик Дайер тўртта ўйинга дисквалификация қилинди.

26 ёшли футболчи Англия кубоги доирасида март ойида кечган "Норвич"га қарши ўйин якунланганидан кейин мухлис билан жанжаллашиб қолган.

Финал ҳуштагидан кейин футболчи трибунага югуриб кирган ва у ерда мухлис билан можарога борган. Бошқа бир одам томонидан олинган видео тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.

Дайернинг ушбу ҳатти-ҳаракатлари тажовузкорона кўринган дея бахо берилди. Унга яна 40 минг фунт миқдоридаги жарима билан жазоланган.

"Тоттенхэм" клуби 9 июль куни "Борнмут" билан куч синашади. Кейинроқ лондонликлар "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Лестер" клублари билан ўйнайди.

*****

Ўқилган: 476
Англия Кубоги Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия Кубоги, 1/4 финал. "Шеффилд Юнайтед" - "Арсенал": Таркиблар!
16:26
Пеп Гвардиола: Ёш ўйинчилар ишлаши, эшитиши, ўқиши, ўқиши ва яна ўқиши керак
06:16
"Манчестер Юнайтед" Сульшер қўл остидаги энг йирик ғалабасини нишонлади
22:16