Миржалол Қосимов: “”Қўқон-1912″ жамоасига ҳам қойил қолдим

Coca Cola Суперлигаси 8-тури доирасида “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

– Ўйин жуда ҳам шиддатли ва жанговар тарзда кечди. Чунки, ушбу жамоалар турнир жадвалида иккинчи, учинчи ўринларда боришаётганди. Шу боисдан биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалаба қозониши керак эди. Иккинчи бўлимда омадимиз келди. Ўйинни бироз кучайтирдик ва тезда биринчи голни уриб олдик. Иккинчи голда эса, менимча Санжар ростдан ҳам йил голини урди. Шундай чиройли голи билан у жамоамизга ғалаба келтирди. 2:0 ҳисобини ёмон кўраман. 1:0 пайтида жамоа эҳтиёткорликни кучайтиради. Шунингдек, “Қўқон-1912” жамоасига ҳам қойил қолдим, улар икки тўп фарқи бўлишига қарамасдан охиригача курашишди. Бундай ўйинлар орқали нафақат футболчилар, балки мухлислар ва ўзбек футболи ҳам ютади.

Футбол шундай нарсаки, ҳужумчи чап қанот ҳимоясида чап қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнаши керак. Ҳимоячи эса ҳужумда ҳужумчи бўлиб ўйнаши керак. Қачонки футболчилар доимо бир-бирининг ўрнини тўлдириб юрса, футбол янада чиройли бўлади.

Сайдуллада сариқ карточка бор эди. Шу сабабдан уни алмаштирдим. Негаки, тезкор футболчи катта тезлик билан югуриб кетаётган пайтда йиқитилса, иккинчи сариқ ва бу қизилга айланиб кетиши мумкин эди.
Ҳозирги замонавий футболда ғалабага эришиш жуда қийин. Ундан ташқари, бунинг учун катта меҳнат қилиш керак. Шу орқали инсон хурсандчиликни ўзига тақдим қилади.
“Бунёдкор”га қарши ўйинни биз кўриб чиқдик. Меҳмонда ўйнаганини инобатга олсак, “Қўқон-1912” унчалик ҳимоявий ўйнагани йўқ. Сўнгги дақиқаларда бўлган автогол эса футболнинг бир қисми. Шунинг учун ҳам мен бу гапга қўшилмайман.

“Қўқон-1912″нинг бугунги ҳужумкор ўйини бизга сюрприз бўлмади. Ундан ташқари жамоа икки нафар таянч ярим ҳимоячи билан ўйнади. Ўша “Бунёдкор” билан бўлган ўйинда ҳам иккинчи бўлим давомида схемалар ўзгарганди. Бу футболда тез-тез учраб турадиган мураббийнинг фалсафаси.

Ўқилган: 1500
АГМК Миржалол Қосимов Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Элдор Суюнов: Яна бир совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз
08:39
“Динамо” – “Навбаҳор” учрашуви шархловичиси маълум бўлди
19:55
U-21 Биринчилиги. Бугунги иккита ўйинда ҳам дуранг натижа қайд этилди
22:31