“Милан” икки тўп фарқи билан ортда бориб, “Ювентус”ни таслим этди

Италия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган “Милан” – “Ювентус” учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритди.

Аввалига туринликлар Рабьо ва Криштиану Роналдунинг голлари эвазига олдинга ўтиб олишди.

Бунга миланликлар тўртта гол билан жавоб беришди. Златан Ибрагимович, Франк Кессиэ, Рафаэл Леау ва Анте Ребичнинг голлари майдон эгаларига ғалаба олиб келди.

А Серия, 31-тур

Милан – Ювентус 4:2 (0:0, 4:2)

Голлар: 0:1 – 47 Рабьо, 0:2 – 53 Роналду, 1:2 – 62, пенальти Ибрагимович, 2:2 – 66 Кессиэ, 3:2 – 67 Рафаэл Леау, 4:2 – 80 Ребич.

Милан – Доннарумма, Конти (Калабрия, 82), Кьер, Романьоли, Тео, Салемакерс (Рафаэл Леау, 60), Беннасер, Кессиэ, Лукас Пакета (Чалханоглу, 46), Ребич (Крунич, 82), Ибрагимович (Бонавентура, 67).

Ювентус – Шченсни, Куадрадо (Алекс Сандро, 77), Ругани, Бонуччи, Данило, Бентанкур (Мураторе, 90), Пьянич (Рэмзи, 69), Рабьо (Матюиди, 69), Бернардески, Игуаин (Дуглас Коста, 69), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Лукас Пакета (31), Беннасер (36), Ребич (59), Бонуччи (62), Конти (73).

*****

Ўқилган: 3102
Италия чемпионати Милан Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Юнайтед" клуби Санчо трансфери бўйича янги таклифни тайёрламоқда
02:19
Моуриньо "Тоттенхэм" клубига Диего Костани олиб келмоқчи
14:49
Лука Модрич: Мессининг кетиши Ла Лига нуфузига таъсир қилувчи катта зарба бўлади
21:12