Бокс ва хоккей спорт турларининг муз майдонда ўзаро туташадиган жойлари бор. Мисол учун, муз майдонда икки хоккейчи ўртасида даҳанаки низо пайдо бўлса, муштлашиш орқали орани очиқ қилишга рухсат берилган. Шу боис кўплаб хоккейчилар бокс спортидан оз бўлсада хабардор бўлишади.
Хоккей бўйича Тошкентнинг “Бинокор” клуби ёш вакили Салоҳиддин Азимов келажакда ўзбек хоккейининг ёрқин вакили бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда ушбу болакай ўз тенгқурлари орасида (11 ёш) тенгсиз ва КХЛнинг таниқли жамоалари уни ўз академиясига чорламоқда. Салоҳиддиннинг муздаги ҳаракатларига шунчаки қойил қолмай илож йўқ. Бироқ кучли хоккейчи бўлиш учун, шубҳасиз, боксдан ҳам озроқ хабардор бўлиш керак бўлади.
Шу мақсадда ёш хоккейчимиз карантин даврида Исроил Мадримов каби таниқли боксчиларимиз билан ушбу спортнинг кичик сирларини ўргана бошлади. Бунга жавобан Салоҳиддин ҳозирда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган боксчи акаларига миннатдорчилик рамзи сифатида “Бинокор” хоккей клуби футболкаларини совға қилди.
Боксчиларимиз “Бинокор” либосида
Ўқилган: 1669