“Барселона” сафарда “Вильярреал”ни йирик ҳисобда енгди

Испания чемпионатининг 34-туридан ўрин олган “Вильярреал” – “Барселона” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Дастлаб меҳмонлар Пау Торреснинг голидан кейин олдинга ўтиб олишди.

14-дақиқада Эерар Морено ҳисобни тенглаштирди. Бунга “Барса” Луис Суарес, Антуан Гирзманн ва Ансу Фатининг голлари билан жавоб қайтарди.

Катта устунликда ҳаракат қилган "Барса" якунда уч очкога эга бўлди ва "Реал"ни қувишда давом этмоқда.

Ла Лига, 34-тур
Вильярреал – Барселона 1:4 (1:3, 0:1)
Голлар
: 0:1 – 3, автогол Пау Торрес, 1:1 – 14 Жерар Морено, 1:2 – 20 Суарес, 1:3 – 45 Гризманн, 1:4 – 86 Фати.
Вильярреал – Асенхо, Марио Гаспар, Альбиоль, Пау Торрес, Альберто Морено, Чуквуэзе, Замбо-Ангисса, Иборра (Сориано, 46), Касорла (Тригерос, 56), Жерар Морено (Мойсес Гомес, 46), Пако Алькасер (Бакка, 36; Ниньо, 70).
Барселона – тер Стеген, Семеду (Ракитич, 60), Пике (Араухо, 82), Лангле, Альба, Бускетс (Брэйтуэйт, 73), Видаль, Серджи Роберто, Месси, Гризманн (Фати, 72), Суарес (Пуч, 60).

*****

Гризманнинг голини томоша қилинг!

Ўқилган: 1947
Барселона Вильярреал

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Фонт: Рақобатбардош лойиҳа яратиш учун Пеп, Хави, Иньеста ва Пуйолни қайтариш керак
16:04
"Ман Сити" ва "Лион" 1/4 финал доирасида 15 август куни тўқнаш келади
12:21
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Чкалов Кубоги” мусобақасидаги иштирокини бошлади
11:23