Маттейс де Лигт: "Тоттенхэм"ни иккинчи навли жамоа дейишганди

"Аякс" клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигт "Тоттенхэм"га қарши кечган ЕЧЛ ярим финал дастлабки ўйинидан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Муҳими гол ўтказмадик, биринчи бўлимда дарвоза дахлсизлигини сақлаш жуда муҳим эди. Бошиданоқ қийин кечишини билардик.

Негадир Голландияда "Тоттенхэм"ни иккинчи навли (сорт) жамоа деб билишади. Гўёки улардан осонликча ўта олар эканмиз.

Аслида унақа эмас, бизни фаворит дейишларига эътибор қилмай қўйдик.

"Бавария", "Реал" ва "Ювентус"ларга қарши энг яхши ўйинларимизни кўрсатдик. Аммо, "Тоттенхэм" ҳам яхши жамоа эканлигини намойиш қилди", - дейди Маттейс де Лигт.

Аякс Европа Чемпионлар лигаси Тоттенхэм
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вальверде: "МЮ"да ғолиблик менталитети бор. Биз "Барселона" яхшироқ эканлигини исботлашимиз керак
11:01
Эрнесто Вальверде: Месси ҳар доим ўзини кўрсатиши билардик
07:21
Ван Дейк ЕЧЛда ҳафта футболчиси номига сазовор бўлди
15:57