Ойбек Рустамов: Барча ёшларни бугунги байрам билан табриклайман!

Бугун 30-июнь , юртимизда “Ёшлар куни” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоасининг ёш ва иқтидорли футболчиси, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, “Мард ўғлон” ордени соҳиби Ойбек Рустамов , юртимиз ёшларига табрик йўллади.

“Ассалому алайкум азиз ёшлар, дўстларим, укаларим ! Бугунги кунда ватанимизда ёшларга жуда катта имкониятлар яратилган. Муҳтарам президентимиз сиз ва биз каби ёшлардан умидлари катта эканликларини яширмаяптилар. Президентимизнинг оталарча ғамхўрликлари остида жуда кўплаб ёшларимиз дунё миқёсида турли ютуқларни қўлга киритмоқдалар. Сизларни бугунги байрам билан ўзим номимдан ҳамда “Қўқон-1912” футбол жамоаси номидан табриклайман .

Ватанимиз келажаги сиз ва биз каби ёшларнинг қўлимизда. Ватанимиз равнақи учун, келажагимиз учун, бор куч-ғайратимизни ишга солиб меҳнат қилишга, ўқишга , олға интилишга барчангизни чорлаб қоламан ! Зеро биз дунёнинг ҳеч бир мамалакати ёшларидан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам. Барчангизга бугунги байрам муборак бўлсин! ”

Ўқилган: 254
Бошқа хабарлар Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ибрагимович тўхтамаяпти. У навбатдаги голини киритди
11:00
Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази очилиш маросимига ОAВ вакилларини таклиф этамиз
16:37
U-21 Биринчилигида 24-тур баҳслари старт олди
06:15