Coca Cola Суперлига клубларининг уй ўйинлари ўтказиладиган стадионлар ёритиш тизими кўрсаткичлари

Маълумки, мамлакат чемпионати юқори дивизионида иштирок этувчи футбол клублари ҳар йили лицензиялаш жараёнидан ўтказилади. Жорий йилдан эътиборан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Про лига клубларининг ҳам барчасини мазкур жараёнга жалб этган ҳолда клубларимизнинг умумий инфратузилмасини босқичма-босқич яхшилаб бориш, Про лига иштирокчиларини ташкилий тузилма жиҳатидан Coca Cola Суперлига вакилларига яқинлаштириш амалиётини жорий этмоқда.

Лицензиялаш Регламентига асосан клуб уй ўйинларини қабул қиладиган стадион ОФК ва ЎзПФЛ тасарруфидаги клублар мусобақаларини ўтказадиган стадионлар учун махсус қоидаларда кўрсатилган талабларга жавоб бериши шарт саналади.

Хусусан, Стадионлар тўғрисида Низомда белгиланганган энг муҳим жиҳатлардан бири – бу стадионда қониқарли ёритиш тизимининг таъминлангани саналади. Зеро ёруғлик даражасининг юқори бўлиши ўйинни бевосита стадиондан кузатадиган мухлисларга, шунингдек майдондаги вазиятларни ёритиб борувчи фотосуратчиларга қулайлик яратади, қолаверса учрашув телетрансляцияси янада сифатли бўлишини таъминлайди.

Стадионлар тўғрисида Низомда стадион минимал талаб қилинган горизонтал ёруғлик даражаси камида 1200 люкс бўлган ёритиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим экани белгиланган.

Мавсум олдидан стадионнинг ёритиш гувоҳномаси тақдим этилади. Лекин ЎзПФЛ мавсум давомида ҳам стадионлар ёритиш тизими талаб даражасида сақланиб турганини текшириб боради. Coca Cola Суперлиганинг ортда қолган турлари давомида юқори дивизионимиз клубларининг уй ўйинларини ўтказадиган стадионларида ёритиш тизимини ўлчаш ишлари олиб борилди.

Унга кўра, ёруғлик даражаси энг баланд ёритиш тизимига эга стадион “Бунёдкор” ўйингоҳи бўлиб турибди. “Бунёдкор” футбол клуби уй ўйинлари ўтказиладиган стадионда ёруғлик даражаси ўртача 1900 люксни ташкил этмоқда.

Шунингдек, Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуаси, “Бухоро” стадиони, Қарши ва Намангандаги “Марказий” ўйингоҳлар, “Сўғдиёна”, “Пахтакор” ва “Локомотив” стадионларида ҳам ёруғлик даражаси талаб даражасида.

Суперлига клублари стадионлари ёритиш тизими кўрсаткичлари:

Клуб

Стадион

Ўртача  LUX ўлчами

Ўлчанган сана

1

БУНЁДКОР

“Бунёдкор”

1900

25.06.2020

2

ҚИЗИЛҚУМ

“Ёшлар” спорт мажмуаси

1700

13.06.2020

3

БУХОРО

“Бухоро”

1600

25.06.2020

4

НАСАФ

“Марказий”

1500

14.06.2020

5

НАВБАҲОР

“Марказий”

1500

19.06.2020

6

СЎҒДИЁНА

“Сўғдиёна”

1500

14.06.2020

7

ПАХТАКОР

  “Пахтакор”

1400

14.06.2020

8

ЛОКОМОТИВ

“Локомотив”

1300

17.06.2020

9

АГМК

ОКМК спорт мажмуаси

1000

19.06.2020

10

МЕТАЛЛУРГ

“Металлург”

900

26.06.2020

11

МАШЪАЛ

“Б. Вафоев”

200

15.06.2020

12

АНДИЖОН

“Соғлом авлод”

200

20.06.2020

13

СУРХОН

“Сурхон” спорт мажмуаси

100

14.06.2020

14

ҚЎҚОН-1912

“Марказий”

100

18.06.2020

Ўқилган: 604
Бошқа хабарлар Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Фаластин - Ўзбекистон 2:0. Иккинчи голни томоша қилинг!
21:01
Ўзбекистон B Про лигасида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди
01:00
Ўзбекистон Тошкентда КХДР термасини йирик ҳисобда енгди
21:53