Ла Масиядан чиққан машҳур футболчилар

“Барселона” футбол афсонасига айланган тарбияланувчилари билан бутун дунёга машҳур. Хави, Иньеста, Пуйол, Вальдес, Бускетс, Гвардиола, Пике, Месси, албатта бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Шундай футболчилар борки, сиз уларни ўйинини севасиз, лекин фаолиятини Ла Масиядан бошлаганини кўпчилик ҳам билавермайди. Бугун шу футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

1.Такефусо Кубо (“Реал”)

Ҳозирда “Мальорка”да ижара асосида тўп сураётган “Реал” футболчиси Такефусо Кубони анчадан буён “япониялик Месси” деб ҳисоблашади. У Ла Масияга 4 ёшида келган ва 11 йил давомида 30 ўйинда қатнашиб 74 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Афсуски, унга “аргентиналик Месси” билан бирга тўп суриш насиб этмади. Футболчилар трансфери борасида қоидани бузгани учун жазоланган “Барселона” ёш футболчиларни қўйиб юборишга мажбур бўлди. Кубо ўз Ватанига қайтиб кетди. Кейинчалик эса “Реал” футболчини ўз сафига қўшиб олди.

2. Мауро Икарди (“ПСЖ”)

Мауро 2011 йилда “Барселона”ни тарк этди ва тез орада дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бирига айланди. Бу каталонияликларни ҳайратга солмади, Икарди 17 ёшлилар жамоасида бир мавсумда 19 та гол урган бўлса, 19 ёшлилар жамоасида 17 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган эди. Афсуски, уни асосий жамоага олишмади ва футболчи Испанияни тарк этишга мажбур бўлди. Унга “Сампдория” қизиқиш билдирди ва Мауро бу таклифга рози бўлди.

Икарди “Интер”да машҳурликка эришди. Миландаги 6 йиллик фаолияти давомида 124 та гол урди. Ҳозир эса у “ПСЖ” футболчиси.

“У ўсишда давом этиш учун кетди” - дейди Мауронинг Ла Масиядаги устози Серхи Бархуан. “У шунчаки “Барса“ футболчиси бўлгани учун, ўзидаги улкан истеъдод туфайли Италияда порлай олди.”

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Ўқилган: 2008
Барселона Мауро Икарди

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Яна "Фиорентина"дан "ўмариш"...
09:20
«Боруссия Д» Клуби «Челси» Футболчисига Қизиқиш Билдирмоқда
09:58
Календарь до конца сезона-2019.
19:30