Юбилей Нью-Йорк марафони қолдирилди

Спорт оламида ўзининг нуфузига бўлган Нью-Йорк марафони бу йил ўтказилмайдиган бўлди. 1970 йил асос солинган мусобақа бу йил юбилей 50-бор ташкил қилиниши керак эди. Бироқ ташкилотчилар коронавирус пандемияси сабаб бу йилги марафонни бекор қилишди.

Ушбу марафоннинг умумий соврин жамғармаси 800 000 АҚШ долларини ташкил этади. Унда ғолиб бўлган иштирокчи 100 000 ва қўшимча бонуслар билан ундан ҳам ортиқ пул маблағларига эга бўлиши мумкин.

Ташкилотчилар сўзларига кўра, бу йилги юбилей келаси йил нишонланадиган бўлди. Ўз ўрнида 2021 йилги Нью-Йорк марафони 7 ноябрь санасига белгиланганини қўшимча қилиш жоиз. Шунингдек, бу йилги марафонлар орасида Берлинда ўтадиган мусобақа ҳам бекор қилинди.

Маълумот учун, АҚШда 2.6 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, уларнинг 130 минг нафари вафот этган ва бу дунё бўйича мутлақ юқори кўрсаткичдир.

Ўқилган: 256
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жанубий Корея – Колумбия 2:1. Сон Хин Миннинг голи
20:29
АПЛнинг ўтган ҳафтадаги воқеаларига оид карикатуралар (фото)
16:57
Карим Бенземадан машғулотлардаги ажойиб гол
21:18