"Манчестер Юнайтед" клубининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси жамоани тарк этмоқда

Эйнжел Гомес катта эҳтимол билан мавсум якунлангандан кейин "Манчестер Юнайтед" жамоасини тарк этади.

"МЮ" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг 19 ёшли футболчи билан янги шартнома борасида келиша олмаганини ва амалдаги келишув якунлангандан кейин бошқа жамоага ўтишини маълум қилди.

Goal.com нашрининг маълум қилишича, Манчестер клуби Гомесга ҳафтасига 30 минг фунт маош таклиф қилган. Бироқ ўйинчи ўйин амалиёти кам бўлишидан ҳавфсираган ва бундан ташқари бошқа жамоалардан таклифлари мавжуд.

Гомес "МЮ" тизимида 6 йил тайёрланди. АПЛда у 5 та ўйин ўтказишга эришган.

*****

Ўқилган: 1138
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Трансферлар Эйнжел Гомес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Обамеянг учун А Сериядан ҳам таклиф тушмоқда
13:42
Барселона” клуби “Леганес” ҳужумчисини сотиб олиши мумкин
15:34
"ПСЖ" ва "Эвертон" клублари Пеллегринини сотиб олишга тайёр
09:09