"Интер" дарвозабони ушбу мавсум майдонга тушмасдан икки маротаба четлатилди

"Интер" клуби дарвозабони Томмазо Берни ушбу мавсум майдонга тушмасдан икки маротаба четлатилди.

37 ёшли посбон 2014 йили миланликлар сафига қайтганидан кейин биронта ҳам ўйинда иштирок этгани йўқ. Бундан ташқари у шу мавсумнинг ўзида икки маротаба четлатилди.

Берни бош ҳакам Фабио Мареско томонидан кеча бўлиб ўтган А Серия 28-тур "Парма" жамоасига қарши ўйинда четлатилди. 69-дақиқада дарвозабон жамоаси 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраётганида ҳакамнинг қарорларига эмоционал равишда норозиликларини билдирган.

2020 йилнинг 26 январь куни ҳам Берни "Кальяри" жамоаси қарши ўйинда четлатилган эди.

Бу ҳолат А Серияда ягона эмас, ушбу мавсум "Женоа" дарвозабони Федерико Маркетти ҳам биронта ўйинда иштирок этмай туриб икки маротаба майдондан четлатилган.

*****

Ўқилган: 1048
Интер Италия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Моратти Мессининг "Интер"га трансфери ҳақида: Ҳаракат қилиб кўрса бўлади
15:51
А Серия. "Лацио" сафарда Иммобиленинг дубли эвазига "Брешия"ни мағлубиятга учратди
20:34
"Ювентус" клуби Погба учун 50-60 млн евро ва футболчи таклиф қилиши мумкин
09:01