Coca Cola Суперлига ўтган тур учрашувлари таҳлили бўйича ҳакамлар ва ОAВ вакиллари иштирокида семинар ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳакамларнинг малакасини ошириш бўйича мунтазам равишда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ушбу мавсум давомида Coca Cola Суперлига ва Про-лигада тур ўйинлари якунлангач ЎФA Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил этилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиб келинмоқда.

Навбатдаги семинар бугун, 29 июнь куни соат 14:00да ЎФA мажлислар залида ташкил қилинади. Семинарда иштирок етиш учун барча турдаги ОAВ вакилларини таклиф етамиз.

Ўқилган: 516
Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Насаф" Қаршида "Қизилқум" билан дуранг ўйнади
21:59
Суперлига-2020. Бугун янги мавсум учун қуръа ташланади
09:02
Андрей Фёдоров: Ўйин анча қийин ўтди
07:56