Велошоссе бўйича бу йилги ЖЧда делегациямиз ўз тарихида энг кўп спортчи билан қатнишиши мумкин

Жорий йилнинг 20-27 сентябрь кунлари Швейцариянинг Эгле-Мартиньи шаҳарлари оралиғида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Коронавирус пандемияси сабаб бир қатор мусобақалар бекор қилинаётган бир пайтда, UCI жаҳон турнеларини август-ноябрь ойларида ўтказишга қарор қилди. Шу жумладан, ташкилотчилар мазкур оралиқда ўтиши белгиланган ЖЧнинг ўз вақтида бўлиб ўтишини эълон қилинди.

Мутахассисилар ушбу вақтга келиб, мазкур ҳудудларнинг бир мунча хавфсиз бўлишини тахмин қилишмоқда.
Велоспорт бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишнинг ҳам ўзига яраша талаблари мавжуд бўлиб, бунда терма жамоаларнинг сўнгги қитъа чемпионатларидаги натижаларга қараб очколар тақсимланади. Эгалланган ўринлар бўйича эса ЖЧ учун квоталар ажратилади. 2020 йил март ойида Малайзия велошоссе бўйича Осиё чемпионатини қабул қилиши керак эди, бироқ коронавирус сабаб мазкур мусобақа бутунлай бекор қилинди. Шундан сўнг ташкилотчилар 2020 йилги ЖЧ учун 2019 йилги Осиё чемпионати натижаларига қараб квоталар тақсимланишини билдиришди. 2019 йил велошоссе бўйича Осиё чемпионати Тошкент мезбонлигида ўтган эди ва мазкур қитъа чемпионатида райдерларимиз регламентдаги деярли барча йўналишларда иштирок этиб, қимматли очколарни жамғаришган. Бу эса яқинлашиб келаётган дунё биринчилигида велоспортчиларимизга назарий жиҳатдан ўсмирлар (U-18), ёшлар (U-23) ва катталар (Elite) ўртасида ҳам яккалик, ҳам жамоавий пойгаларда иштирок этиш имкониятини тақдим қилади. Бунда делегациямиз жами 11 та квотага эга бўлиб, бу ЖЧларига қўлга киритган энг кўп йўлланмамиз бўлади.

Демак, бўлажак жаҳон чемпионатида терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этиши мумкин:

Women elite:
О.Забелинская
Е.Кнебелева
Д.Адельшинова
Р.Байметова
Захира: Я.Кускова

Men elite:
М.Холмуратов
У.Саидов

Men U19-23:
Д.Сиддиқов
Захира: Д.Евдакимов

Women junior:
М.Мисюрина
С.Каримова

Men junior:
Б.Рахимбоев
Д.Бочаров
Захира: К.Мирзарахимов.

Ўқилган: 349
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пара-атлетикачиларимиз сўнгги лицензион турнирга йўл олишди
06:36
Денис Истомин: Мен соппа-соғман
17:19
Уйда бажариладиган бешта оддий машқ
11:36