Аёллар футболи. Бугун Суперкубок учун "Севинч" – "Бунёдкор-W" жамоалари кураш олиб боради

Аёллар футболига ҳам бугун старт берилади. Мамлакат Суперкубоги учун бўладиган баҳсда "Севинч" ҳамда "Бунёдкор-W" жамоалари ўзаро кураш олиб боришади.

Яхши биласиз, "Севинч" амалдаги чемпион ҳисобланади. "Бунёдкор-W" эса Кубок соҳиби бўлган.

Бугун Жиззах вилоятидаги "Зомин" стадионида мазкур икки клуб ғолиб номини аниқлаб беради.

Ўйин соат 18.00 да бошланади. Уни "Спорт ТВ" ёзиб олинган ҳолда кечроқ намойиш этади.

Ўзбекистон Суперкубоги
18:00 "Севинч" – "Бунёдкор-W"
29 июнь, душанба
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Нигора Абидова.

Ўқилган: 1699
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Италия чемпионати, 23-тур. "Ювентус" ўзида "Кротоне"ни йирик ҳисобда енгди
04:57
"Интер" клуби "Барселона" футболчисини сотиб олишга тайёр
14:01
Анлия чемпионати, 17-тур. "Челси" – "Манчестер Сити" 1:3
03:47