Достон Ҳамдамов: Аста-секин яхши ҳолатга кириб боряпмиз

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов "Қизилқум"га қарши ўйинда ҳисобни очиб, жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. У беллашув хусусида шундай фикрлар билдирди.

- Ўйин қийин кечишини билардик, чунки ҳозир ҳар бир жамоа бизга қарши ҳимояга чуқур ўтган ҳолда ўйнамоқда. Шунга қарамай, мураббийимиз томонидан берилган кўрсатмаларни бажариб, муҳим уч очкони қўлга киритдик. Гол уришимда жамоадошларим меҳнати катта бўлди. Футбол жамоавий ўйин, унда ғалабалар ҳам, мағлубиятлар ҳам жамоа билан бирга бўлади.

Карантиндан кейин аввалги ҳолатга қайта олдикми ёки йўқми, бир нима дейишим қийин. Ўйлашимча, аста-секинлик билан яхши ҳолатга кириб боряпмиз.

Ўқилган: 1558
Достонбек Ҳамдамов Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. Қолдирилган ўйинда “Пахтакор” ғалаба қозонди
19:30
"С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курслари якунланди
03:43
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Боку йиғинини якунлади
16:22