Маурисио Почеттино: Бизни кемадан "улоқтирманг", ҳисоб энди 0:1

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино "Аякс"дан (0:1) учралган мағлубиятдан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлимни унча муваффаққиятли бошламадик. "Аякс" энергияга тўлиб тошганди. Уларга қарши туришга қийналдик. Шунчаки, кучимиз етмади.

Кейинчалик Мусса Сиссоко ўйинимизни қайтарди. Иккинчи бўлимда рақибни қамаб қўйишга эришдик ва вазиятлар яратдик. Ўйин тенг савияда ўтди.

Айтиб қўя қолай, биз ҳалиям ўйиндамиз. Ҳисоб бор-йўғи 0:1, сафарда ғалаба қозона олишимизга ишонишимиз лозим. Бизни ҳисобдан чиқарманг.

Мен хурсанд эмасман, мураббий эканман барча масъулиятни ўз буйнимга оламан. Амстердамга ғалаба учун бормоқчимиз", - дейди Почеттино.

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

Ўқилган: 1964
Аякс Европа Чемпионлар лигаси Маурисио Почеттино Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Мурод Мусаев: "Краснодар" клуби "Челси"дан қўрқмайди. Уларда муаммо бор, бизнинг мақсад улардан фойдаланиш
10:19
Бундан икки йил аввал шу куни Роналду қайчи усулида ЕЧЛнинг энг яхши голини урганди
11:14
Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг барча иштирокчилари номи маълум бўлди
08:18