"Металлург" ўзида "Навбаҳор"га ютқазди, АГМК Олмалиқда "Машъал"ни кичик ҳисобда енгди

Coca-Cola Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор" ҳамда АГМК - "Машъал" учрашувлари якунланди.

Уларнинг бирида - Бекободда "Металлург" жамоаси "Навбаҳор"ни қабул қилиб 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Канчельскис шогирдлари ишончи ғалабани қўлга киритишди. Ўйинда Азиз Турғунбоев дубль қайд этди.

АГМК бўлса Олмалиқда "Машъал"ни кичик ҳисобда енгди. Ягона гол муаллифи Абдураҳимов бўлди.

Мазкур ўйинлар "Навбаҳор" ва АГМКларга 3 очколарни тақдим этди.

Ўйинларда киритилган барча голларни сайтимиз ёки Телеграм каналимиз орқали кўриб олишингиз мумкин.

Coca-Cola Суперлигаси, 6-тур
"Металлург" - "Навбаҳор" - 1:3
Голлар:
Андреев (21) - Турғунбоев (10), Турғунбоев (40), Болов (75)
"Металлург": Лабанов, Отахонов, Нарзуллаев, Қутибоев, Убайдуллаев, Тошқўзиев, Тожиев, Тошпўлатов, Андреев, Исматуллаев, Чумак
"Навбаҳор": Юсупов, Аҳмедов, Соловьев, Турғунбоев, Исоҳжонов, Ғофуров, Голбан, Рашидхонов, Муҳторов, Шамситдинов, Ўринбоев

АГМК - "Машъал" - 1:0
Гол:
Абдураҳимов (71)
АГМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Мурод Тошматов, Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Санжар Турсунов, Баҳром Абдурахимов, Арслонмират Аманов, Зафар Полвонов.
"Машъал": Раҳимжон Давронов, Нажмиддин Нормуродов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Никита Павленко, Шерзод Темиров, Мўминжон Мелиев, Жамолиддин Убайдуллаев, Аббос Шодмонов, Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуриллаев, Денис Васильев.

*****

Азиз Турғунбоевнинг голини томоша қилинг!

Ўқилган: 2268
АГМК Машъал Металлург Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Суҳроб Бердиев :Уйимизда мухлисларимиз бизга қўшимча куч беришади
20:08
А Про-лига 21-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати
05:36
Олмалиқда "Шерлар" йирик ҳисобда зафар қучди
01:11