Улуғбек Бақоев: “Сўғдиёна” “автобус” қўйиб олиб ўйнамайди

Coca Cola Суперлигаси 6-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” ҳамда “Андижон” (1:1) жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Иккита ўйинда эришган ажойиб ғалабалардан сўнг бугунги баҳсда ўзимиз хоҳлаган натижани қўлга кирита олмадик. Бу – футбол. Доимий тарзда ғалаба қозониш имконсиз. Яхшироқ тайёргарлик кўриб, келгуси ўйинларда керакли натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

“Сўғдиёна” “автобус” тактикасида ўйнамайди. Биз иккита ҳужумчи билан ҳаракат қиляпмиз. Фақат гол ургач, натижани сақлаб қолиш учун битта ҳужумчи билан ўйнаяпмиз. “Андижон” ҳимояда ҳаракат қилишимиз керак бўлган жамоа эмас”, – деди Бақоев.

Ўқилган: 2078
Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига Улуғбек Бақоев

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОАВ вакилларини ўзбек футболининг янги китоб-энциклопедияси тақдимотига таклиф этамиз
13:21
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18-24 февраль кунлари Дубайда йиғин ташкил этади
11:50
"Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги юбилей голлари муаллифлари
09:10