Иан Раш: Бу "Ливерпуль"ни умрбод эслаб қолишади, ўйинчилар эса афсона бўлади

"Ливерпуль" клубининг собиқ ҳужумчиси Иан Раш мерсисайдликларнинг жорий мавсум Премьер-лигадаги ғалабасига изоҳ берди.

"Бу ажойиб. Биз буни узоқ кутдик. Охиригача етиб бордик, зеро олдинда яхши кунлар унчалик ҳам кўп эмас.

Бу жамоа юқорида бўлиши керак. Жамоаларни ғалаба қозониб турган пайтда таққослаш лозим, бу жамоа эса "Ливерпуль" учун ҳос бўлган одатларни йўққа чиқармоқда. Ушбу жамоада ёшлик ва тажрибанинг ажойиб уйғунлиги мавжуд. "Ливерпуль"да бизга омадга эришишда давом этиш энг оғири деб доимо айтишар эди. Ўйлайманки, кейинги 3-5 йил ушбу "Ливерпуль"нинг омадли юриши учун ҳамма нарсани бор.

Бу жамоани умрбод эслаб қолишади. Бу йигитлар афсонага айланишади ва улар бунга ҳақли. Умид қиламанки, бу энди бошланиши", - дейди Раш.

*****

Ўқилган: 2076
Англия чемпионати Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Санчо Англияга қайтади
06:08
“Арсенал” етакчиси билан янги шартнома имзоламоқчи
14:01
“Манчестер Сити” Лондонда ғалабага эришди
23:29