Сиэтлда қуёш батареяли стадион қурилмоқда

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида ўзига хос янги стадион қурилмоқда ва уни «Climate Pledge» деб номлашди. Бу стадион электр энергиясини қуёш батареяларидан олиши билан аҳамиятли. 2021/2022 йил мавсумидан бошлаб Миллий хоккей лигасида қатнашадиган Сиэтл клуби уй ўйинларини мазкур аренада ўтказади.

Аввал «KeyArena», ҳозирда 18000 тамошабин учун қайтадан барпо этилаётганган стадионнинг «Climate Pledge Arena» деб аталиши ҳуқуқини «Amazon» компанияси сотиб олди. Ушбу лойиҳа 2040 йилга бориб шаҳарда карбонат ангидрид газидан иборат саноат чиқиндиларига тўла барҳам бериш мақсадига йўналтирилган.

«Climate Pledge Arena»си барча талаб этиладиган электр энергиясини ҳам стадионда, ҳам бошқа жойларда ўрнатиладиган қуёш батареяларидан олади. Бундан ташқари стадиондаги ҳамма маҳсулотларнинг камида 75% маҳаллий ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлади. Спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларда сотиб улгурилмаган озиқ-овқатлар шаҳардаги муҳтожларга тарқатилади. Шунингдек, аренага муз тайёрлаш учун ёмғир сувидан фойдаланилади.

Бундан ташқари, “Сиэтл” ҳамда “Сиэтл Сторм” аёллар профессионал баскетбол жамоаларининг ўйинлари чипталарини ушбу ўйинлар куни жамоат транспортидан бепул фойдаланиш учун ҳам ишлатиш мумкин бўлади. Бу спорт ишқибозлари шахсий автомобилларидан иложи борича камроқ фойдаланишларига эришиш мақсадини ҳам кўзлайди.

Ўқилган: 1246
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

WKF президенти миллий федерациялар билан онлайн учрашувлар ўтказди
07:19
Спорт курашлари ва дзюдо бўйича терма жамоаларимиз Японияга жўнаб кетмоқда
16:18
Грецияда Токио-2020 Олимпия ўйинларининг машъаласи аланга олди
07:02