"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп чемпионликни 30 йил кутиш ва уни қўлга киритиш ҳақида гапириб ўтди.
"Сизлар мендан яхшироқ биласизлар. 30 йил аввал ... 30 йил аввал. Ўшанда мен 23 ёшда эдим. Мен у кезлари "Ливерпуль" билан совринлар ютишни тасаввуримга ҳам келтирмаганман.
Орадан 30 йил ўтиб эса ўша орзуга эришдик. Бу ҳамманинг юутуғидир.
Бу клубнинг америкалик хўжайинлари - Майк, Том ва Жонлар учун ҳамдир. Телефонимда 20 дан ортиқ "кўтарилмаган" қўнғироқлар бўлибди. Улар ҳам бор ўша қўнғироқлар орасида. Ғалаба ҳаммамизники!
Бу улуғ тантананинг бир бўлаги бўлганимда фахрдаман", - дейди Клопп.
Клопп 30 йиллик кутиш ҳақида: Бу улуғ тантананинг бир бўлаги бўлганимда фахрдаман
Ўқилган: 2047